Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?



Results

Агар Худо биринчи ўринда турмаса, ҳаётимизда тартибсизлик бўлади

Ермиё 2, 1-37
 
Ермиё китобида учта турли воқеа ёзилган.

Биринчиси воқеа Ермиё исмли йигит билан боғлиқ. Ермиё Худо томонидан ўта қийин топшириқ учун танланган инсон эди.
Иккинчи воқеа Худо танлаган халқ Исроил билан боғлиқ.  Кўп йиллик худосиз бошқарув ва бут-санамларга сиғинишдан сўнг, Худо бас, етарли деб қарор қилди. У ибронийларга уларни бобилликлар асрга олиши ҳақидаги ёмон ҳабарни айтиш учун Ермиёга топшириқ берди.
Учинчи воқеа Худонинг ўзи билан боғлиқ. Ота вайрон қалби билан болаларини исён кўтарганига қарарди.
Худо ҳаётимизда биринчи ўринда бўлмаганда, биз ўта қийин ҳолатга тушиб қоламиз. Агар  Худо биринчи ўринда бўлмаса, ҳаётимизга тартибсизлик кириб келади.
Мана Худонинг танланган халқи Исроилликлар билан нима содир бўлди. Улар бошқа халқлар, ёлғон худолар билан ўйнаша бошлашди. Уларда мажусийлар билан аралаш оилалар пайдо бўлди. Улар вазитни бошқара оламиз деб ўйлашди, аммо вазият уларни бошқара бошлади.

1-Огоҳлантириш – Сен Худо қолипидан бошқа нарсани изласанг, бахтсизликнинг сирпанчиқ йўли устида бўласан.

Ермиё Исроил бўҳрони ҳақида кучли гап айтди: “Ҳар бир баланд тепаликда, ҳар бир яшил дарахтнинг остида сен ётиб фоҳишалик қилдинг.” (Ермиё 2, 20б).

 

Исроилга унинг қўшниларини “оши ширинроқ” туюли. Тез орада улар ўзга томонга ўтиб, бут-санамларга ва ёлғон худо Баалга сиғина бошлашди. Улар ўз болаларини ёқиб, ёлғон худо Мўлаҳга қурбонликка келтиришди. 28-оятда, уларда қанча шаҳарлари бўлса, шунча худолари бўлгани айтилади. Улар жинсий бузуқ бўлиб, иш юритишда ноинсофлик қилишди. Худо оҳири: “Бас, етарли” деди. Заҳарли илоннинг боласи ҳам бошида беозордек туюлади. Зум ўтмай бўлса, чақиб олади. Кўз очиб юмгунча у сенинг бошингга чиқиб олади ва ўзингда катта кўнгилсизликларни кўрасан. Худо қолипидан бошқа нарсаларни излаш, бахтсизлик томон қалтис йўл бўлиши мумкин.

2-Огоҳлантириш – Худосиз раҳбарлар ортидан бориш худосиз ҳаётга олиб боради.

Исроилликлар айнан шундай қилишди. Улар Худога бўйсунишлик талаб қилинадиган мансабларда худосиз раҳбарларга йўл беришди. ‘Руҳонийлар, “Эгамиз қани?” дея сўрамадилар. Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар. Ҳукмдорлар Менга қарши исён кўтардилар. Пайғамбарлар Баал номидан башорат қилиб, беҳуда нарсаларга эргашдилар.’ (Ермиё 2, 8).
Исроил халқини Худони изламайдиган диний раҳабарлари бор эди. Ҳакамлар Худони ёки Унинг аҳлоқмий асосларини билишмас эди. Шоҳлар Худо қарши бўлиб, Худо шоҳлиги ўрнига ўз шоҳликларини қуришди.
Воизлар Худо Каломи ўрнига Баал китобидан ваъз қилишди. Агар биз худосиз раҳбарлар ортидан борсак, тез орада уларнинг ҳаёт тарзига амал қила бошлаймиз.

3-Огоҳлантириш –Худо ўрнига биринчи бўлиш, барбод бўлишга тайёрликдир.
 
Исроил ўзини йўллари Эгамизникидан яҳшироқ деб қарор қилди:

‘Зеро Менинг халқим иккита ёвузликка қўл урди: улар Мени, ҳаётбахш сувлар фавворасини тарк этиб,  ўзлари учун сардобалар сув ушламайдиган ёрилган сардобаларни қурдилар.’ (Ермиё 2, 13).

Исроил ҳаётбахш сувлар фавворасига эга бўлиши мумкин эди. Ёки сардобадаги туриб қолган айниган сув билан қаноат қилишлари керак эди. Исроил ўз йўллари бўйича юришни ва ўзлари истаганича иш тутишни истади.                                                  
Худо ўрнига биринчи бўлиш барбод бўлишга тайёрликдир.

4-Огоҳлантириш  – Тавбани писанд қилмаслик, тош юракликка олиб келади.

Исроил ноҳақ эканликларини тан олишдан ва ўз ёвузликлари учун тавба қилишдан воз кечишди. Натижада уларнинг юраклари тошга айланди ва улар бўйсунмай яшашда давом этишди. Оҳир-оқибат, Худо халқини ўз ўрнидан қўзғатди, чунки улар Худога келишдан бош тортишди.

«Зеро улар юзларини Мен томонга бурмай,  орқаларини ўгиришар.»  (Ермиё 2, 27б).

Ёвузлик натижасида нима содир бўлди? 37-боб бизга Худо Бобил халқининг раҳбарларига Қуддусга қарши боришга йўл қўйиб берганини айтади. Улар шаҳарни ўраб олишди ва оҳир-оқибат уни босиб олишди. Яҳудий шоҳи ўзбошимчалиги учун асрга олинди. Уни ўз болаларини ўлдиришаётганини кўришга мажбур қилишди. Уни кўзларини ўйиб олишди ва занжирлаб, умрини охиригача зиндонга ташлашди. Қуддусдаги сарой куйиб кул бўлди. Ҳосиллар йўқ қилинди. Халқнинг кўпчилиги Бобилга сургун қилинди ва қулга айлантирилди.

5-Огоҳлантириш  – Гуноҳнинг оқибати бор.

Гуноҳнинг оқибати дарров, кейинги ҳафтасигаёқ келмайди, лекин гуноҳ ҳар доим оқибатга эга.

‘Худойинг–Эгангни тарк этганинг нақадар ёмон ва аламли эканлигини кўриб, билиб қўйгин.’
(Ермиё 2:19б).

Баъзан шундай васваса келади: биз мукаммал бўлмаганимиз учун ва ҳаммасиз Муқаддас Китобда  “гуноҳ” деб аталган аҳлоқий касалликдан қай даражада азоб тортамиз, энди Худо – бу севувчи Худо бўлгани учун унга буни унча катта аҳамияти йўқ. У бизнинг кичик хатоларимизга эътибор ҳам бермайди, деб ўйлаймиз. Минг афсуски, ҳолат биз ўйлаганимиздан кўра жиддийроқ. Худо бизни қаттиқ севса ҳам, У ёвузлик билан яшай олмайди, Унинг муқаддаслиги ва адолати шунақа. Ишаё ва Ҳабаққуқ пайғамбарлар айганларидек, ‘Сенинг кўзларинг шу қадар покизаки Сен ёвузликка ва ҳақсизликка қараб туролмайсан. Нечун унда бу маккор одамларга чидаб турибсан?!’ (Ҳабаққуқ 1, 13), ‘Аммо қонунсизлигингиз ва гуноҳларингиз сиз ва сизнинг Худоингиз ўртасида ажралиш ҳосил қилди [У]  сизни эшитмаслиги учун юзини бурди’ (Ишаё 59, 2).

Др. Чеслав Бассара ( This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it ; www.proword.eu)

James N. Spurgeon wrote:

'A job is at your choice; a ministry is at Christ's call. In a job you expect to receive; in a ministry you expect to give. In a job you give something to get something; in a ministry you return something that has already been given to you. A job depends on your abilities; a ministry depends on your availability to God. A job done well brings you praise; a ministry done well brings honour to Christ.'

This ministry is to bring honour to our Lord and Saviour Jesus Christ!

You can copy and use material of this site provided that you mention our ministry to the Father and you do not alter the content. You are also invited to tell your listeners or readers where you have got this material: www.proword.eu, which is Proclaiming the Word! (CEF International Bible Teaching Ministry).