Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?



Results

Бизга умидсизлик даврида Худонинг далдаси керак

Ибронийларга 10, 23.35 – Барча Худо одамларига далда керак!

1. Исҳоқ далдага муҳтож эди: ‘Сени очлик юртида баракали қиламан!’

Худованд унга зоҳир бўлиб: ‘Мисрга борма, лекин Мен сенга айтадиган ерда истиқомат қилгин, – деди. – Шу ерда мусофир бўлиб тургин. Мен сен билан бўлиб, сени баракали қиламан. Мана шу ерларнинг ҳаммасини сенга ва сенинг зурриётингга бераман, отанг Иброҳимга ичган қасамимни бажо келтираман’. (Ибтидо 26, 2-3).

(Ибтидо 26, 12-13).

Исҳоқ ўзи яшаётган юртда очарчиликка учраганда, Худо уни Мисрга бормаслиги ва очлик юртида қолиши кераклиги айтди. Худо Исҳоққа ўша юртда уни баракали қилишга ваъда берди. Худо Исҳоққа мана шу юртда қут-барака юборди. Исҳоқ шу юртда экди ва юз карра ҳосил олди. Исҳоқ ўта улуғ бўлгунча, улуғланиб борди.
Бизнинг ҳаётимизда ҳам шундай, қаерда биз кураш, етишмовчилик, ёки дард билан  тўқнашсак, ана шу ерда Худо бизни баракалаши мумкин. Биз қаерда дард ва хавф-хатарга йўлиқсак, шу ҳолатдан қочиш васвасаси бўлиши мумкин.
Худо Ўз болалари тарафида туриб Ўз қудратини намоён қилишга ваъда беради, айниқса, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлган ва руҳий кураш олиб бораётган жойларда.

2. Роҳила: ‘Роҳилани эса Худо унутмаган эди!’

Роҳилани эса Худо унутмаган эди. Худо унинг ноласини эшитиб, уни туғадиган қилди. (Ибтидо 30, 22).
Роҳила узоқ вақт бепушт эди ва худди Худо уни унутгандай туюлди. Бошқалар бўлса бирин-кетин болали бўлишарди. Фақатгина битта Роҳилагина Худо марҳаматидан маҳрумдек туюлди.  Эндиликда худди Худо унутгандек кўринганда, Муқаддас Китоб айтади: ’Роҳилани эса Худо унутмаган эди!’ Роҳила унитилмаган эди! Худо уни эслади ва уни нолаларини эшитди ва ундан лаънатни олиб ташлаб ўғил берди. У унга Юсуф деб исм берди. Роҳилани ўғли Юсуф бошқа болалар устидан юқори қўйилган эди. Юсуфни порлоқ келажак кутарди, у Мисрнинг бош вазири бўлди. Роҳилани баракаланиши дарров содир бўлмаса ҳам, барибир у ўзига хос бўлди ва бошқаларникидан ўтиб тушди.
Баъзида ҳаётимизда Худо бизни унитиб қўйганга ўхшайди ва бошқа ҳамма Ундан барака устига барака олаётгандек туюлади. Роҳилани эслаган Худо, албатта сизни ҳам эслайди ва албатта ўзга хос бўлган, кутишга арзийдиган ҳайри-барака совға қилади.
Биз умидсизликка тушмаслигимиз керак, балки Худо бизга тайёрлаб қўйган ҳайри-баракани умид ва ишонч билан кутишимиз керак.

3. Ёқуб: ‘Мана, Лобон сен билан нима қилаётганини кўрдим.’

Мана, Лобон сен билан нима қилаётганини кўрдим. (Ибтидо 31, 12).
Ибтидо 31: 6-7, 12, 41
Ёқуб Лобоннинг 20 йиллик нотўғри муносабатидан азият тортганидан сўнг, Худо Ёқубга Лобонни қолдириб отасини уйига қайтишини айтди. У Ёқубга шундай деди ‘Мана, Лобон сен билан нима қилаётганини кўрдим.’ Эгамиз Ёқубни Лобондан озод қилди. Лобон узоқ вақт Ёқубга нотўғри муносабатда бўлган бўлиб, уни алдаган бўлсада, бу Эгамизга ноъмалумлича қолмади.  Худо Ёқубга кўрсатилган адолатсизлик ҳамда босимни ҳаммасини кўрди, энди Эгамиз аралашди ва Ёқубни озод қилди.
Худо биз ҳис қилган, бошимиздан ўтказган ҳамма азоб-уққубатларни жон талвасасини билади. Худо биз бошимиздан кечирган азоб-уққубатни ҳаммасини ҳам билмайди деб иккиланмаслигимиз керак.
Худо биз тўқнашган барча адолатсизликларни ва ёмон муносабатларни билади. У  Ўз кучини кўрсатади ҳамда бизни ёвузлар ва азоб берувчилар қўлидан қутқаради.

4. Илёс: ‘Сен яна узоқ йўл юришинг керак!’

‘Ёлғиз ўзи чўлда бир кун йўл юрди. Ниҳоят, бир юлғун дарахти остига келиб ўтирди. Ўзига ўзи ўлим тилаб: - Етар, эй, ЭГАМ! - деб хитоб қилди у, — энди жонимни олақол. Ахир ота-боболаримдан менинг ортиқ жойим йўқ. Илёс юлғун остида ётиб ухлаб қолди. Бир пайт фаришта уни туртиб: “Тур, таом еб ол”, - деди. Илёс туриб қараса, бош томонида иссиқ тош устида пишган нон, кўзада сув турибди. У еб-ичиб бўлиб, яна ётди. ЭГАМИЗнинг фариштаси иккинчи дафъа қайтиб келди ва Илёсга тегиниб: “Тур, таом еб ол, олдингда ҳали узоқ йўл турибди”, деди.’ (3 Шоҳлар 19, 4.7).
3 Шоҳлар 19, 1-7, 15-16;  4 Шоҳлар 2,1.11.
Илёс Изабел томонида қувғинликка учраганда, ҳаётига хавф остида қолганда, Уни чуқур қайғу босди ва ўлиб қутилиш учун ибодат қилди. У Худога ‘етар, мени ўлишимга рухсат бер’ деди. У яшашдан кўра, ўлимни афзал кўрди. Илёс ҳаётида ҳеч қандай мақсадни кўрмади. У Худода яна унга иш борлигини тушуниб етмади. Худо Илёсни қўллаб-қувватлаш учун ўз фариштасини юборди. Фаришта унга яна узоқ йўл юриши кераклигини айтди. Худо Илёс бажариши керак бўлган кўпгина муҳим топшириқларни тайёрлаб қўйди. У икки халқ устидаги шоҳларга мой суртиши, яна ўзининг шогирди Элишайга ҳам мой суртиши керак эди. Бундан ҳам ортиғи, Илёс ўз ўлимини кўрмаслиги учун оловли аравада тириклигича осмонга олиб чиқиб кетиш Худо режасига кирарди. Ўзининг тушкун ҳолатида Илёс ҳаёти учун Худонинг бу ажойиб режасини англаб етмади.  Бунинг ўрнига у ўлими ҳақида ибодат қиларди. Аммо Худо уни руҳлантирди, ҳаётидаги мақсад ва вазифани амалга оширишга ёрдам берди.
Вақти вақти билан биз мушкул вазиятда қолиб ғамга ботишимиз мумкин ва Худога мен чарчадим, бу қийинчиликка чидолмайман, мени олиб кет, деб айтишимиз мумкин. Аммо биз ҳали узоқ йўл борлигини ва бизга Худода ҳали кўп иш борлигини тушуниб етмаймиз.

Худо бизни олдинга боришда ва Унинг Шоҳлигида биз учун белгиланган ишларни амалга оширишда бизни қўллаб-қувватламоқчи.

Др. Чеслав Бассара ( This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it ; www.proword.eu)

James N. Spurgeon wrote:

'A job is at your choice; a ministry is at Christ's call. In a job you expect to receive; in a ministry you expect to give. In a job you give something to get something; in a ministry you return something that has already been given to you. A job depends on your abilities; a ministry depends on your availability to God. A job done well brings you praise; a ministry done well brings honour to Christ.'

This ministry is to bring honour to our Lord and Saviour Jesus Christ!

You can copy and use material of this site provided that you mention our ministry to the Father and you do not alter the content. You are also invited to tell your listeners or readers where you have got this material: www.proword.eu, which is Proclaiming the Word! (CEF International Bible Teaching Ministry).