ProWord
Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?
Болалар бугун қандай ҳабарга муҳтож?
1. Улар Худо ҳақида эшитишлари керак
Худо – нажот ўчоғи. Болалар Худо Ким эканлигини ва У нима қилаётгани ҳақида эшитишлари зарур. Болалар Худо ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаса, гуноҳ учун жавобгарликни ҳис этишмайди.
Шунинг учун биз қуйидагиларни ўргатамиз:
- Худо сени яратди (Ҳаворийлар 17, 23-29): Сен Унинг олдида жавобгарсан.
- Худо сенга Муқаддас Китоб орқали гапирди (1 Кор. 3-4): сен Унга қулоқ солиш учун жавобгарсан.
- Худо муқаддас ва одил (Ҳаворийлар 17, 31): У сени ҳукм қилиши керак.
- Худо меҳрибон ва У сени севади (Юҳанно 3, 16): У сенга қутқарилишга имкон берди
2. Улар гуноҳ ҳақида эшитишлари керак
Гуноҳ ҳақида таълим қутқарилишга муҳтожликни кўрсатади. Гуноҳ ва гуноҳнинг оқибати жиддий ва ҳафсала билан тушунтирилиши керак. Шунинг учун ўргатамиз:
- Сенинг гуноҳинг Худога қарши қилинади (Забур 50, 4).
- Сен – табиатан (Еф. 2, 3) ҳамда ишларинг орқали гуноҳкорсан (Рим.3, 23).
- Сен гуноҳинг учун Худо жазосига лойиқсан (Рим.1, 18).
3. Улар Исо Масиҳ ҳақида эшитишлари керак
Исо Масиҳ ҳақидаги таълим болаларга қутқарилиш учун ягона йўлни кўрсатади. Исо Масиҳ Ким эканлиги ва У нима қилганлиги ҳақида болалар билишлари керак. Шунинг учун ўргатамиз:
- Исо Масиҳ – Худонинг Ўғли, ягона Қутқарувчи (Ҳаворийлар 9, 20).
- У сен учун қурбон бўлган (Ҳаворийлар 2, 23.36.38).
- У сен учун қайта тирилган (Ҳаворийлар 2, 24-32).
- У сен учун Осмонга кўтарилган (Ҳаворийлар 2, 23-32).
4. Улар тавба ва имон ҳақида эшитишлари керак
Болаларни Масиҳга чақириш Хушхабарни муҳим қисми ҳисобланади. (Юҳанно 6, 37; Юҳанно 1, 12). Шунинг учун ўргатамиз:
- Исо Масиҳ сени Ўзига таклиф қиляпти (Матф. 11, 28).
- Сен гуноҳларингдан юз ўгиришинг керак (Ҳаворийлар 2, 38; 20, 21).
- Сен Исо Масиҳга ишонишинг ва бутунлай Унга бўйсунишинг керак (Ҳаворийлар 16, 31; 20, 21).
Масиҳнинг чақириғига тавба қилиш ва имон онгнинг тўлиқ жавобини, қалб ва ҳоҳиш-истакни ўз ичига олади (Рим. 6, 17).
Др. Чеслав Бассара (
This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it
; www.proword.eu)