Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?



Results

Ваъзлар режаси

Нима учун бизга миссиялар билан шуғилланиш зарур?

Матто 28, 18-20;
Марк 16, 15;
Юҳанно 20, 21;
Римликларга 10, 13-15;
Ҳаворийлар 13, 2-4.

Маълумки, Инжил Хушхабари ваъз этилмаётган мамлакатларда жиноят, касалликлар, барбод бўлган оилалар, никоҳсиз болалар, очкўзлик, коррупция ва урушлар Инжил Хушхабарига тўсқинлик қилинмайдиган мамлакатларга нисбатан кўпроқдир.

Ёзувлар гувоҳлик беришича, кейинги 6,000 йил ичида 14,530 урушлар содир бўлган. Ўртачасига йилига 2.6та уруш. Қайсар (Цезар)га бир душман аскарини ўлдириш $.75га тушган, Наполеонга - $3,000.  Биринчи жаҳон уришида биз ҳар бир ўлдирилган аскарга $21,000 сарф қилдик. Иккинчи жаҳон урушида бўлса - $200,000.  Замонавий урушда ҳар бир ўлдирилган аскар $1,000,000га тушмоқда.

Read more: Нима учун бизга миссиялар билан шуғилланиш зарур?

   

Нима учун бизга „болалар хизмати” керак?

Ҳаворий Павлус Римликларга 1, 16да айтишича, Инжил ‘ҳар бир киши учун Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир.’ Раббимиз Исонинг бизга берилган оҳирги амри - ‘ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар.’ (Марк 16,15).
1. Болаларга хизмат кўрсатиш кераклигини биринчи ва энг муҳим сабаби Раббимиз Исонинг Буюк Топшириғи бўлиб қолади. Масиҳийлар Униннг топшиғидан ўзини четга олиши ва  четлаб ўтишлари мумкин. Раббий Исо бўлса, болаларни келишини истайди (Марк 10, 14; Матто. 18, 14). Каломий хушхабарлаш барча одамларни, жумладан болаларни ҳам хушахабарлашни назарда тутади.

2. Болаларни руҳий эҳтиёжлари бор. Раббий Исосиз улар руҳий ўликдир. Уларда ҳам гуноҳ муаммоси бор ва улар Раббий Исога ишонишлари керак.
 
3. Болалар Инжил Хушхабарига чин юракдан ишонишлари мумкин. Пет Вербал, Болалар Хизматининг Ҳалқоро Тизмидаги болалар автори ва консультанти (International Network of Children's Ministry - INCM), айтишича  ‘замонавий масиҳийларнинг 75-85%   Масиҳга 15 ёшгача бўлган даврда имонга келишган.’

 

Read more: Нима учун бизга „болалар хизмати” керак?

   

Болалар бугун қандай ҳабарга муҳтож?

1. Улар Худо ҳақида эшитишлари керак

Худо – нажот ўчоғи. Болалар Худо Ким эканлигини ва У нима қилаётгани ҳақида эшитишлари зарур. Болалар Худо ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаса, гуноҳ учун жавобгарликни ҳис этишмайди.
Шунинг учун биз қуйидагиларни ўргатамиз:

  • Худо сени яратди (Ҳаворийлар 17, 23-29): Сен Унинг олдида жавобгарсан.
  • Худо сенга Муқаддас Китоб орқали гапирди (1 Кор. 3-4): сен Унга қулоқ солиш учун жавобгарсан.
  • Худо муқаддас ва одил (Ҳаворийлар 17, 31): У сени ҳукм қилиши керак.
  • Худо меҳрибон ва У сени севади (Юҳанно 3, 16): У сенга қутқарилишга имкон берди

Read more: Болалар бугун қандай ҳабарга муҳтож?

   

Мен учун Худо Каломи нимани англатади?

Сен мендан эшитган соғлом таълимотдан намуна олиб, Исо Масиҳнинг садоқати ва муҳаббати билан йўл тутгин. (2 Тимўтий 1, 13).
 
1. Соғлом таълимот намунаси
2 Тим. 1, 13 даги  ‘намуна’ жумласи ‘меъмор чизмаси’ни англатади. Илк жамоатларда бошиданоқ таълимотларнинг аниқ режаси мавжуд эди. Бу бутун таълимотни текширадиган намуна эди. Тимўтий ушбу намунани мазмунини ўзгартирмасликги ҳақида огоҳлантирилган эди. Агар у қулоқ солмаганда, у билан бирга ишлаётган устозлар текшириши учун намуна бўлмас эди.  Биз, 21 асрда яшовчилар,  1-асрда ҳаворий Павлус ўргатганига мустаҳкам амал қилишимиз керак.
Илк жамоатда антиномианизм фалсафаси кенг тарқалган эди. У ‘биз илоҳий қонун остида эмасмиз’ дейди. Бу фалсафа бугун ҳам ўлик эмас. Бугун ҳам биз илоҳий қонун эмас, иноят остидамиз дейдиган  баъзи одамлар бор. Бунинг устига Янги Аҳд – қонун-қоида рўйҳати эмас, балки “севги мактуби” деб таъкидланади. Баъзилар  ‘илоҳиёт намунаси’ деб аташадиганини инкор этишмоқда. Ахир ‘соғлом таълимот намуна’ жумласи биз амал қилишимиз керак бўлган илоҳий қонунни (қаранг: 1 Кор. 9, 21; Гал. 6, 2), борлигини кўрсатмайдими?

Read more: Мен учун Худо Каломи нимани англатади?

   

Бизга умидсизлик даврида Худонинг далдаси керак

Ибронийларга 10, 23.35 – Барча Худо одамларига далда керак!

1. Исҳоқ далдага муҳтож эди: ‘Сени очлик юртида баракали қиламан!’

Худованд унга зоҳир бўлиб: ‘Мисрга борма, лекин Мен сенга айтадиган ерда истиқомат қилгин, – деди. – Шу ерда мусофир бўлиб тургин. Мен сен билан бўлиб, сени баракали қиламан. Мана шу ерларнинг ҳаммасини сенга ва сенинг зурриётингга бераман, отанг Иброҳимга ичган қасамимни бажо келтираман’. (Ибтидо 26, 2-3).

(Ибтидо 26, 12-13).

Исҳоқ ўзи яшаётган юртда очарчиликка учраганда, Худо уни Мисрга бормаслиги ва очлик юртида қолиши кераклиги айтди. Худо Исҳоққа ўша юртда уни баракали қилишга ваъда берди. Худо Исҳоққа мана шу юртда қут-барака юборди. Исҳоқ шу юртда экди ва юз карра ҳосил олди. Исҳоқ ўта улуғ бўлгунча, улуғланиб борди.
Бизнинг ҳаётимизда ҳам шундай, қаерда биз кураш, етишмовчилик, ёки дард билан  тўқнашсак, ана шу ерда Худо бизни баракалаши мумкин. Биз қаерда дард ва хавф-хатарга йўлиқсак, шу ҳолатдан қочиш васвасаси бўлиши мумкин.
Худо Ўз болалари тарафида туриб Ўз қудратини намоён қилишга ваъда беради, айниқса, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлган ва руҳий кураш олиб бораётган жойларда.

Read more: Бизга умидсизлик даврида Худонинг далдаси керак

   

Page 1 of 13

<< Start < Prev 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Next > End >>

James N. Spurgeon wrote:

'A job is at your choice; a ministry is at Christ's call. In a job you expect to receive; in a ministry you expect to give. In a job you give something to get something; in a ministry you return something that has already been given to you. A job depends on your abilities; a ministry depends on your availability to God. A job done well brings you praise; a ministry done well brings honour to Christ.'

This ministry is to bring honour to our Lord and Saviour Jesus Christ!

You can copy and use material of this site provided that you mention our ministry to the Father and you do not alter the content. You are also invited to tell your listeners or readers where you have got this material: www.proword.eu, which is Proclaiming the Word! (CEF International Bible Teaching Ministry).