Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?



Results

Ваъзлар режаси

Хизмат учун, нажот топганмиз!

Агар ким Менга хизмат қилса, Менинг изимдан юрсин. Мен қаерда бўлсам, хизматчим ҳам у ерда бўлади. Ким Менга хизмат қилса, Отам уни ҳурмат қилади. (Юҳанно 12, 26).

Хизматкорлар Хўжайини ортидан боради: Агар ким Менга хизмат қилса, Менинг изимдан юрсин.

Раббий Исо тўғридан-тўғри хизматкор Хўжайини ортидан боради деб айтяпти! Хизматкор ҳеч қачон хўжайини нима қилиши ҳақида гапиришига ҳаққи йўқ эди. Масиҳ ортидан бориш бу Муқаддас Руҳ билан бошқарилиш, Унинг донолиги билан танлаш ва У учун яшаш, У биздан нимани истаса ўшани қилиш демакдир!
 Хизматкор Янги Аҳдда одатда юнонча доулос (қул) сўзи билан ифодаланади. Баъзида у диаконос (дьякон или хизматчи) сўзи билан ҳам ифодаланади. Бу тўғри, чунки доулос ва диаконос сўзлари синонимдир. Иккала сўз ҳам ўз иҳтиёрига эга бўлмаган, балки ўз хўжайини сотиб олинган ва шахсий мулкка айланган одамни англатади. Биз Хўжайиннинг эҳтиёжларига хизмат қилиш учун сотиб олинганмиз.
Раббий Исо Ўз хизматчиларига қанақа иш берди? Масиҳ Ўзи айтганидек, Унга хизмат қилиш учун бирга ишлаётганларга қул бўлиш керак ва уларга ёрдам бериш учун бу қандай иш бўлишидан қатъий назар, қанчалик  паст бўлмасин, қанчалик арзийдиган-арзимайдиган бўлмасин бажариш керак.

Read more: Хизмат учун, нажот топганмиз!

   

Нажоткорнинг шахсини англаб етиш. У Ким?

Юҳанно 1,1-3

Раббий Исо Ким ўзи? Сен учун Раббий Исо ким?

Раббий Исо яратганлиги туфайли Раббийдир! (Юҳанно 1, 1-3, Еф. 3, 9, Кол. 1, 16, Евр. 1, 1-2).

Таниқли агностик, Роберт Ингерсол, Генри Вард Бичерикига меҳмонга борганида, юлдузлар туркуми ва осмондаги юлдузлар тасвирланган чиройли глобусни кўриб қолди. Синчиклаб қараганидан сўнг: “Бу айнан мен қидирган нарса”, - деди. “Уни ким ясаган? Ким ясаган?”, - деди, Бичер қайта-қайта  ясама ҳайрат билан, Ингерсолни жиғига тегиб. У жавоб берди: – “Нима деяпсиз полковник, у ўз-ўзидан пайдо бўлган”.
У яратилганларнинг бир қисми эмас, У – Яратувчи! У мавлуд (Рождество) байрамидаги кўпгина суратлардан катта фарқ қилади. У - Яратувчи, шунинг учун У Раббий! У сенга ҳам Раббийми?

Read more: Нажоткорнинг шахсини англаб етиш. У Ким?

   

Постмодернизм даври болаларига Хушхабар етказиш

(1 Солнома 12, 32)

1. Бизнинг болаларимиз яшаётган давр нимаси билан фарқ қилади?

Постмодернизмда улғайган авлод, “ҳар қандай нуқтаи назар – бу бир нуқтадан ташланган назар” деб ўйлашади. Бир жиҳатдан бу шундай ҳам. Биз нарсаларни ўз фикримиз, дунёқарашимиздан келиб чиққан ҳолда кўришга ўрганганмиз. Постмодернизм авлоди модернистик рационал таҳлилга ҳамда аввалги билим ва ишонч ҳақидаги баёнотларга нисбатан соғлом скептицизмга эга.

2. Дунёқарашнинг уч тури:

2.1 Теоцентризм
2.2 Модернизм
2.3 Постмодернизм

Read more: Постмодернизм даври болаларига Хушхабар етказиш

   

Тўғридан тўғри дўзаҳдан ибодат

Луқо 16, 19-31
Яҳудо 22-23
1 Коринфликларга 16, 15

Миссиялар ўзи нима?

Миссиялар – бу бошқалар Хушхабар эшитишлари учун ўзини бутунлай бағишлаш билан хизмат қилиш!

Атрофимдаги одамларни дўзаҳга боришларига қарор қилишни қийинлаштиришга бор кучимни ишалтишга ва Худога бўйсунишга менда ҳохиш борми?

Менинг миссиям қанақа?
Юбрилганманми? Худо менга ишонган жавобгарликни бутунлай қабул қилганманми?
Нима учун масиҳийлар миссияларда фаол бўлишлари керак?

1. Иккита катта савол.

Муқаддас Китобдан бир одамнинг саволи: ‘Мен укамнинг соқчисиманми?’ (Ибтидо 4, 9).
Айнан Қобил шу саволни бериб, ўзини оқламоқчи бўлди.
Иккинчи савол: ‘Менга яқин ким?’  (Луқо 10, 29).
Таврот тафсирчиси унинг яқини ким эканлигини билмас эди.
Ҳар бир масиҳий ўзига шу икки саволни бериши керак. Ундан ҳам кўра уларга жавоб бериши керак!

 

Read more: Тўғридан тўғри дўзаҳдан ибодат

   

Келинглар Раббий Исога қараймиз!

Имонимизнинг Илғори ҳамда уни камолга Етказувчи Исога кўз тикайлик. У Ўзини кутаётган шодлик учун шармандаликдан қўрқмай, хоч азоб-уқубатига чидади. Ҳозир эса У Арши Аълонинг ўнг томонида ўтирмоқда. Исо гуноҳкорлар томонидан қаттиқ қаршиликка учраб, сабр-тоқат қилди.
(Ибронийларга 12, 2-3).
Агар ҳаётимиз учун муҳимини биз танламасак, буни бизни ўраб турган одамлар ва муҳит танлайди. Шундай нарса содир бўлса, нотинчлик ва умидсизлик пайдо бўлиши мумкин.

1. Раббий Исо Ўз мақсадини билган

Исо унга шундай жавоб берди: — Бугун бу уйга нажот келди. Чунки бу одам ҳам бобомиз Иброҳим ўғлидир. Инсон Ўғли эса адашганни излаб топиш ва қутқазиш учун келган. (Луқо 19, 9-10).
Худо оламни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Ўғлини дунёга юборди. Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғли исмига ишонмаган. (Юҳанно 3, 17-18).
Луқо баён этган Хушхабарда йўқолган уч нарсани кўрамиз:
Табий ҳолда  йўқолган қўй.
Бехосдан йўқолган танга.
Атайлаб йўқотилган ўғил.
Бизга муҳимини танлаб олишадан аввал мақсадимизни билишимиз керак.

Read more: Келинглар Раббий Исога қараймиз!

   

Page 3 of 13

<< Start < Prev 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Next > End >>

James N. Spurgeon wrote:

'A job is at your choice; a ministry is at Christ's call. In a job you expect to receive; in a ministry you expect to give. In a job you give something to get something; in a ministry you return something that has already been given to you. A job depends on your abilities; a ministry depends on your availability to God. A job done well brings you praise; a ministry done well brings honour to Christ.'

This ministry is to bring honour to our Lord and Saviour Jesus Christ!

You can copy and use material of this site provided that you mention our ministry to the Father and you do not alter the content. You are also invited to tell your listeners or readers where you have got this material: www.proword.eu, which is Proclaiming the Word! (CEF International Bible Teaching Ministry).