ProWord
Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?
Ваъзлар режаси
РАББИЙ ИСО ОЁҚЛАРИ ОЛДИДА
1. ГУНОҲЛАРНИ КЕЧИРИЛИШИ /Луқо 7:38/Фарзий Раббий Исони ўз уйига таклиф қилганига қарамасдан, у барибир “Унинг оёқлари олдида” яъни пойгакда ўтирмади. Фарзий Исо билан бирга тўрида ўтиришни истади-ю, аммо “пойгакда” бўлмади. Аёл Раббий Исони уйига таклиф қилмади (балким уни уйи ҳам йўқдир) бироқ, у ўзининг энг катта муаммоси – гуноҳи ҳақида биларди. Аёл унга нажот кераклигини биларди. У ўз гуноҳларини Раббий Иоснинг оёқлари олдида олиб келди. РАББИЙ ИСО – ГУНОҲЛАРНИ КЕЧИРУВЧИ ХУДО!
2. ТЎҒРИ ТАЪЛИМОТ /Луқо 10:39/
Марям ҳақиқатни билиши кераклигини биларди. Марта Рабий Исони Байтсайдадаги уйига меҳмонга таклиф қилди, аммо айнан Марямгина Раббий оёқлари олдида бўлди. Бирор нарсани билиш учун диққат қилиш керак. Марям Раббий Исони таклиф қилмагани рост, аммо у энг яхши жойни – Раббий оёқлари олдини эгаллади! Бу «яхши улуш» эди.(Лқ. 10:42).
РАББИЙ ИСО – БИЗНИ БИЛАДИГАН ВА СЕВАДИГАН ХУДО!
Page 5 of 13
<< Start < Prev 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Next > End >>