Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?



Results

Келинглар Раббий Исога қараймиз!

Имонимизнинг Илғори ҳамда уни камолга Етказувчи Исога кўз тикайлик. У Ўзини кутаётган шодлик учун шармандаликдан қўрқмай, хоч азоб-уқубатига чидади. Ҳозир эса У Арши Аълонинг ўнг томонида ўтирмоқда. Исо гуноҳкорлар томонидан қаттиқ қаршиликка учраб, сабр-тоқат қилди.
(Ибронийларга 12, 2-3).
Агар ҳаётимиз учун муҳимини биз танламасак, буни бизни ўраб турган одамлар ва муҳит танлайди. Шундай нарса содир бўлса, нотинчлик ва умидсизлик пайдо бўлиши мумкин.

1. Раббий Исо Ўз мақсадини билган

Исо унга шундай жавоб берди: — Бугун бу уйга нажот келди. Чунки бу одам ҳам бобомиз Иброҳим ўғлидир. Инсон Ўғли эса адашганни излаб топиш ва қутқазиш учун келган. (Луқо 19, 9-10).
Худо оламни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Ўғлини дунёга юборди. Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғли исмига ишонмаган. (Юҳанно 3, 17-18).
Луқо баён этган Хушхабарда йўқолган уч нарсани кўрамиз:
Табий ҳолда  йўқолган қўй.
Бехосдан йўқолган танга.
Атайлаб йўқотилган ўғил.
Бизга муҳимини танлаб олишадан аввал мақсадимизни билишимиз керак.

2. Раббий Исо мақсадидан келиб чиққан ҳолда энг муҳим ишларни танлади.

Биринчи энг муҳими:

Отаси билан мулоқот.
Эрталаб Исо жуда барвақт турди ва шаҳардан ташқарига, хилват жойга бориб, ибодат қилди. Симун ва унинг жўралари Исонинг орқасидан боришди. Исони топиб: – Ҳамма Сени излаяпти-ку! – дейишди. Исо уларга:  – Яқин атрофдаги қишлоқ ва шаҳарларга борайлик, Мен у ерларда ҳам воизлик қилайин, чунки Мен ана шу мақсад учун келганман, – деди. (Марк 1, 35-38).

Иккинчи энг муҳими:

Тор доирадаги шогирдлик.
Қуддусга қараб йўл босар эдилар. Исо олдинда кетаётган эди. Шогирдлари ҳайрон эди, бошқалар эса қўрқиб-қўрқиб эргашаётган эдилар. Исо ўн икки шогирдини ёнига чақириб, яна Ўзи билан нима юз бериши тўғрисида сўзлай бошлади: (Марк 10, 32).

Учинчи энг муҳими:

Ҳалок бўлаётганга хизмат.
Исо унга шундай жавоб берди: — Бугун бу уйга нажот келди. Чунки бу одам ҳам бобомиз Иброҳим ўғлидир. (Луқо 19, 9).

3. Раббий Исо энг муҳим ишларини одамлар аралашувидан ҳимоя қилди.

Шу вақтдан бошлаб, Исо шогирдларига Ўзининг Қуддусга бориши, оқсоқоллар, олий руҳонийлар ва уламолар қўлида кўп азоб чекиб, ўлдирилиши, учинчи куни эса тирилиши кераклигини ошкор этадиган бўлди. Бутрус Уни четга олиб таъна қила бошлади: – Худо хайрингни берсин, Раббим! Бу нарсалар Сенинг бошингга тушмас, – деди. Исо эса Бутрусга қараб: – Йўқол кўзимдан, шайтон! – деди. – Сен Мени йўлдан уряпсан, чунки сен Худонинг ишларини эмас, балки инсон ишларини ўйлаяпсан.  (Матто 16, 21-23).

1. Раббий Исо Ўз мақсадини билган!
2. Раббий Исо мақсадидан келиб чиққан ҳолда энг муҳим ишларни танлади
3. Раббий Исо энг муҳим ишларини одамлар аралашувидан ҳимоя қилди

Келинглар Раббий Исога қараймиз!

Др. Чеслав Бассара ( This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it ; www.proword.eu)

James N. Spurgeon wrote:

'A job is at your choice; a ministry is at Christ's call. In a job you expect to receive; in a ministry you expect to give. In a job you give something to get something; in a ministry you return something that has already been given to you. A job depends on your abilities; a ministry depends on your availability to God. A job done well brings you praise; a ministry done well brings honour to Christ.'

This ministry is to bring honour to our Lord and Saviour Jesus Christ!

You can copy and use material of this site provided that you mention our ministry to the Father and you do not alter the content. You are also invited to tell your listeners or readers where you have got this material: www.proword.eu, which is Proclaiming the Word! (CEF International Bible Teaching Ministry).