ProWord
Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?
Мен тезда келаман! Раббий Исо.
Ваҳий 3, 11-12
1. ‘Мен тезда келаман!’
1.1. Раббий Исони Эфес, Смирна, Пергам ва Сардисга ‘Қайтиши’ ҳукм учун, аммо Филаделфия учун азоб-уқубатлар даврини тугатиш учун эди.
1.2 ‘Мен тезда келаман’ – азоб берувчилар учун огоҳлантириш ва азоб-уқубат тортаётганларга далда.
1.3 Масиҳий ҳар доим Исо келишига тайёр бўлиши керак (Ваҳий. 3, 3). Раббимизнинг кутилмаганда қайтиши хизматда содиқ бўлишни давом этитириш учун истак беради.
2. Маъбад
Ваҳий 3, 10 ларда эслатилган озод қилиш вақти бу ерда Раббимиз Исонинг Ўз Жамоати учун келиши билан тенглаштирилади. Маъдад сифатида янги Қуддус ёки минг йиллик шоҳлик назарда тутилган бўлиши мумкин. Ҳақиқий имонли учун Худодан хизмат учун ва шон-шараф учун жой берилади.
3. Исмлар
Раббимиз Исо Масиҳда масиҳийни ҳавфсизлиги ҳақида уч исм гувоҳлик беради:
- Худойимнинг Исми мени мансублигим ҳақида гапиряпти.
- Шаҳар номи осмон фуқоролигига ишора қиляпти.
- Менинг янги исмим Масиҳ билан ворисликни кўрсатяпти.
4. Ҳаёт тожи
4.1 Ғолибга ҳаёт тожи
Таклиф қилинган ‘тож’ атлетика мусобақалари ғолиблари учун бериладиган дафна дарахти баргларидан ясалган тож эди. Бу ваъда ўзининг спорт мусобақалари билан танилган шаҳарга мос келарди, у яна Янги Аҳддаги содиқ хизмат учун мукофот ҳақида гап кетганда кенг тарқалган тимсол ҳам эди. Ўз ўлими олдидан ҳаворий Павлус Тимўтийга ёзган эди: 2 Тим. 4, 7-8.
4.2 Ҳаёт тожини йўқотиш
Аввал олинган тожни нолойиқ ҳулқ-атвор билан йўқотиш мумкин. (2 Юҳанно 8). Тож, Раббимиз Исонинг ғолиб ворисларига берилган шоҳона ҳокимятни англатади. Масиҳнинг ҳукм тахти ё мукофот, ёки ғам-ғусса жойи бўлади. (2 Кор. 5, 10).
5. Устунлар
Ғолибларга улар Худо Маъбадида ‘устунлар’ бўлишлари айтилган. Устунлар – бу бинонинг энг мустаҳкам ва қимирламас қисмидир. Маъбадда устун бўлиш Худо Шоҳлигида доимий хизмат жойини англатади. (қаранг: Ишаъё. 22, 23; Луқо 19, 16–19).
Др. Чеслав Бассара (
This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it
; www.proword.eu)