ProWord
Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?
Мен учун Худо Каломи нимани англатади?
Сен мендан эшитган соғлом таълимотдан намуна олиб, Исо Масиҳнинг садоқати ва муҳаббати билан йўл тутгин. (2 Тимўтий 1, 13).1. Соғлом таълимот намунаси
2 Тим. 1, 13 даги ‘намуна’ жумласи ‘меъмор чизмаси’ни англатади. Илк жамоатларда бошиданоқ таълимотларнинг аниқ режаси мавжуд эди. Бу бутун таълимотни текширадиган намуна эди. Тимўтий ушбу намунани мазмунини ўзгартирмасликги ҳақида огоҳлантирилган эди. Агар у қулоқ солмаганда, у билан бирга ишлаётган устозлар текшириши учун намуна бўлмас эди. Биз, 21 асрда яшовчилар, 1-асрда ҳаворий Павлус ўргатганига мустаҳкам амал қилишимиз керак.
Илк жамоатда антиномианизм фалсафаси кенг тарқалган эди. У ‘биз илоҳий қонун остида эмасмиз’ дейди. Бу фалсафа бугун ҳам ўлик эмас. Бугун ҳам биз илоҳий қонун эмас, иноят остидамиз дейдиган баъзи одамлар бор. Бунинг устига Янги Аҳд – қонун-қоида рўйҳати эмас, балки “севги мактуби” деб таъкидланади. Баъзилар ‘илоҳиёт намунаси’ деб аташадиганини инкор этишмоқда. Ахир ‘соғлом таълимот намуна’ жумласи биз амал қилишимиз керак бўлган илоҳий қонунни (қаранг: 1 Кор. 9, 21; Гал. 6, 2), борлигини кўрсатмайдими?
2. Мустаҳкам бўл!
Асрлар давомида Худонинг иши синовларга дош берган одамлар орқали амалга ошган. Улар муросага енгил келишишлари мумкин эди. Аммо улар мустаҳкам туришди. Ҳаворий Павлус муросага бормаганлардан бири эди. У ҳаётининг сўнггида Масиҳдаги кичик укаси Тимўтийга далда беришга қарор қилди. 1 Тим.1, 11да Худо ҳаворий Павлусга руҳий ҳақиқат ўчоғини берганини ўқиймиз. Ҳаворий Павлус бўлса, уни Тимўтийга берди. (1 Тим. 6, 20). 2 Тимўтий 1, 13га кўра энди Тимўтийнинг мажбуриятларига қимматбаҳо ҳақиқат заҳиралари бошқаларга етказиш учун уни ‘қўриқлаш’ ва ‘амал қилиш’ ҳам кирарди. (1 Тим. 2, 2).
3. Мендан эшитган...
Биз ишонамиз, Муқаддас Руҳ бу ҳақиқат Руҳи. У буни Тимўтийга етказди. Бизда фақат Ундан тараладиган ягона Ҳақиқат Руҳи бор. Биз иикита Муқаддас Руҳларга ишонмаймиз. Шунинг учун биз икки ёки ундан ортиқ ҳақиқатларга ишонмаймиз. Худо Муқаддас Руҳни бизни ҳақиқатга ўргатиш учун юборди. Руҳ хизматидан ташқарида биз зулматда бўламиз. Усиз биз Худо Каломини тушунолмаймиз. Биз доимо Унинг таълимотида бўлишимиз керак (Юҳанно 16, 13). У бизга ҳақиқатни сақлашга ва бошқалар билан бўлишишга қобилят беради.
4. Имон ва севги билан
Биз яна Тимўтийнинг таълимоти “имон ва севги” билан тақдим қилинишига эътибор беришимиз керак. У ҳақиқатни севги билан гапириши керак эди, чунки бу Худо намунаси эди. Худо ҳеч қачон ҳақиқатни севгисиз айтмаган. Эфесликларга 4,15да айтилишича ‘Ҳақиқат ва севгида гапиришимиз’ керак. Имон поклигини сақлаш учун тез тортишувга кириб кетишимиз мумкин. Ҳақиқат билан бўлишиш ўрнига, муаммолар тўғдирадиган “Жодугарлар овчиси” бўлиш жуда осон. Масиҳий ҳаётидаги оқланиш таълимоти қуйидагича: ‘Имон бизни хўжайин қилади, севги бўлса хизматкор’. Имон доимо Раббий Исо Масиҳга йўналтирилган ва жамланган бўлиши керак; бу, жиддий айтганда , жамоатга, ёки бошқа бир иноят воситасига ишониш эмас.
5. Исо Масиҳда
Осмон баракаларининг ўчоғи фақат Масиҳдадир. Имон – бу Нажоткоримиз Исо Масиҳ билан қалбимизни боғлайдиган тирик, қутқарувчи иттифоқ воситасидир. Масалан: ‘Масиҳ билан бир бўлай, деб фақат Унга ишониш орқали, имон орқали бўладиган солиҳликка суянаман ва шу тариқа Худо ҳузурида ўзимни оқлайман.’ (Филипп. 3, 9).
Др. Чеслав Бассара (
This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it
; www.proword.eu)