Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?



Results

Нажоткорнинг шахсини англаб етиш. У Ким?

Юҳанно 1,1-3

Раббий Исо Ким ўзи? Сен учун Раббий Исо ким?

Раббий Исо яратганлиги туфайли Раббийдир! (Юҳанно 1, 1-3, Еф. 3, 9, Кол. 1, 16, Евр. 1, 1-2).

Таниқли агностик, Роберт Ингерсол, Генри Вард Бичерикига меҳмонга борганида, юлдузлар туркуми ва осмондаги юлдузлар тасвирланган чиройли глобусни кўриб қолди. Синчиклаб қараганидан сўнг: “Бу айнан мен қидирган нарса”, - деди. “Уни ким ясаган? Ким ясаган?”, - деди, Бичер қайта-қайта  ясама ҳайрат билан, Ингерсолни жиғига тегиб. У жавоб берди: – “Нима деяпсиз полковник, у ўз-ўзидан пайдо бўлган”.
У яратилганларнинг бир қисми эмас, У – Яратувчи! У мавлуд (Рождество) байрамидаги кўпгина суратлардан катта фарқ қилади. У - Яратувчи, шунинг учун У Раббий! У сенга ҳам Раббийми?

Раббий Исо Ўз ўлими ва қайта тирилиши туфайли ҳам Нажоткордир! (Юҳанно 1:29; 3:16-17).

Агар энг катта муҳтожлигимиз билим бўлганда, Худо бизга муаллим юборарди.
Агар бизнинг энг катта муҳтожлигимиз технология бўлганда, Худо бизга олим юборарди.
Агар бизнинг энг катта муҳтожлигимиз пул бўлганда, Худо иқтисодчи юборарди.
Агар бизнинг энг катта муҳтожлигимиз кўнгилхушлик бўлганда, Худо бизга масҳарабоз юборарди.
Аммо бизни энг катта муҳтожлигимиз гуноҳни кечирими эди, шунинг учун Худо бизга Нажоткорни юборди.
У ҳатто гуноҳкорларнинг ҳам дўсти (Самариялик аёл - Юҳанно 4, 1-30, фоҳиша - 8, 1-11). Раббий қанчалик қутқариш кучига эга! У – дунёнинг ягона Қутқарувчиси! (Юҳанно 14, 6, Ҳаворийлар 4, 12).

Тез орада Раббий Исо Ҳакам сифатида пайдо бўлади! (Юҳанно 5, 22, Рим. 2, 16, 14, 10; 2 Тим. 4, 1).

Кимларга Исо Нажоткор бўлмаган бўлса, Уларга Ҳакам бўлади!
Бизга яхшиси, кечиктирмай Унинг олдида тиз чўкканимиз маъқулроқ!

Раббий Исо – дўст бўлишга рухсат берганларга Дўст.
Баракали ҳаётда (Канадаги тўй, Юҳанно 2, 1-11).
Руҳан адашганларга (Никодим, Юҳанно 3, 1-21, Бутрус, Юҳанно. 21, 15-17).
Касалларга (сарой амалдорини ўғли, Юҳанно 4, 47-54, Байт-Ҳарс, Юҳанно 5, 1-9, Кўр, Юҳанно 9, 6-7).
Оч ва камбағалларга (5.000, Юҳанно 6, 10-13).

Бизда Худо ва инсон орасидаги масофа ҳақида фикр пайдо бўлиши мумкин, аммо бу масафа Масиҳ билан тўлдирилган бўлиши керак! У Раббий, Нажоткор, Ҳакам ва Дўст!

Др. Чеслав Бассара ( This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it ; www.proword.eu)

James N. Spurgeon wrote:

'A job is at your choice; a ministry is at Christ's call. In a job you expect to receive; in a ministry you expect to give. In a job you give something to get something; in a ministry you return something that has already been given to you. A job depends on your abilities; a ministry depends on your availability to God. A job done well brings you praise; a ministry done well brings honour to Christ.'

This ministry is to bring honour to our Lord and Saviour Jesus Christ!

You can copy and use material of this site provided that you mention our ministry to the Father and you do not alter the content. You are also invited to tell your listeners or readers where you have got this material: www.proword.eu, which is Proclaiming the Word! (CEF International Bible Teaching Ministry).