Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?



Results

Нима учун бизга „болалар хизмати” керак?

Ҳаворий Павлус Римликларга 1, 16да айтишича, Инжил ‘ҳар бир киши учун Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир.’ Раббимиз Исонинг бизга берилган оҳирги амри - ‘ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар.’ (Марк 16,15).
1. Болаларга хизмат кўрсатиш кераклигини биринчи ва энг муҳим сабаби Раббимиз Исонинг Буюк Топшириғи бўлиб қолади. Масиҳийлар Униннг топшиғидан ўзини четга олиши ва  четлаб ўтишлари мумкин. Раббий Исо бўлса, болаларни келишини истайди (Марк 10, 14; Матто. 18, 14). Каломий хушхабарлаш барча одамларни, жумладан болаларни ҳам хушахабарлашни назарда тутади.

2. Болаларни руҳий эҳтиёжлари бор. Раббий Исосиз улар руҳий ўликдир. Уларда ҳам гуноҳ муаммоси бор ва улар Раббий Исога ишонишлари керак.
 
3. Болалар Инжил Хушхабарига чин юракдан ишонишлари мумкин. Пет Вербал, Болалар Хизматининг Ҳалқоро Тизмидаги болалар автори ва консультанти (International Network of Children's Ministry - INCM), айтишича  ‘замонавий масиҳийларнинг 75-85%   Масиҳга 15 ёшгача бўлган даврда имонга келишган.’

 

4. Болалар Хушхабар учун жуда очиқдир. Барн тадқиқодчилик гуруҳининг маълумотига кўра,  катта ёшдаги ва ўсмирлардан кўра болалар орасида Масиҳни қабул қилиш имконияти юқорироқдир. 5 ёшдан 13 ёшгача болалар орасида Масиҳни қабул қилиш 32%ни ташкил қилади. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларда бу рақам 4%га тушиб кетади ва фақат 6%гина қолган умри давомида имонга келиш эҳтимоли бор.

5. Болаларни бутун ҳаёти – ҳали олдинда. Болаларга хизмат – бу келажакка пойдевор. Ер юзи аҳолисининг сони 6.000.000.000.дан ортиқни ташкил қилади. Ҳеч бўлмаганда уларнинг учдан бир қисмини болалар ташкил қилади. Улар ўз жамоатларининг ва халқларининг келажагидир. Қутқарилган бола – бу бутун бир қутқарилган ҳаёт.

6. Болалар бошқаларни нажот топиши учун тез-тез Худо воситаси бўлиб туришади. Ота-она ва буви ҳам боболарни ўз ичига олган оилалар қутқарилган боланинг оддий гувоҳлиги орқали имонга келиши мумкин. Дўстлар ҳам Масиҳга келиши мумкин. Шундай қилиб, болалар маҳаллий жамоат учун улкан руҳий баракадир.
 
7. Болалар масиҳий жамоат тарихида муҳим рол ўйнашган. Доктор Мартин Лютер айтган эди: ‘Агар Худо Шоҳлиги куч билан келадиган бўлса, унда биз болалардан бошлашимиз ва уларни бешикдан бошлаб ўқитишимиз керак.  Чарльз Сперджен ёзган: ‘Болаларга Инжил Хушхабари, ҳамма Хушхабар, асл Хушхабар зарур; улар унга эга бўлиши керак ва уларни Худо Руҳи ўқитса, улар Уни худди ёши улуғ, етук шахсдек қабул қилишади’.  Дин Стоун, INCM собиқ президенти таъкидлайди,  ‘болаларга хизмат жамоатнинг энг стратегик хизматидир... маҳаллий жамоатдаги аъло хизмат, гўдаклар билан иш бошлаш маҳаллий жамоатдаги аъло хизмат гўдаклар билан ишлаш орқали характерланади ва шундай қилиб, ўсишда давом этади’.

8. Болалар Муқаддас Руҳга тўлганларга муҳтож. Бундай одамлар болаларни хушхабарлашга ҳам ўргатишлари мумкин. Улар болаларга хизмат қилиш учун Худо томонидан чақирилган. (Рим. 1, 16).

9. Болаларга хизмат кўрсатиб, биз Худони улуғлаймиз. Худони улуғлаш на фақат ота-она ёки ўқитувчи, балки ҳар бир масиҳийни буюк истагидир. Болалар нажот топган бўлишса ва Раббмиз Исода ўсишса, улар Уни улуғлашади! Худо мана шу ҳосилни кутяпти! Болаларга хизмат Худони улуғлаш учун керак!

Др. Чеслав Бассара ( This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it ; www.proword.eu)

James N. Spurgeon wrote:

'A job is at your choice; a ministry is at Christ's call. In a job you expect to receive; in a ministry you expect to give. In a job you give something to get something; in a ministry you return something that has already been given to you. A job depends on your abilities; a ministry depends on your availability to God. A job done well brings you praise; a ministry done well brings honour to Christ.'

This ministry is to bring honour to our Lord and Saviour Jesus Christ!

You can copy and use material of this site provided that you mention our ministry to the Father and you do not alter the content. You are also invited to tell your listeners or readers where you have got this material: www.proword.eu, which is Proclaiming the Word! (CEF International Bible Teaching Ministry).