Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?



Results

РАББИЙ ИСО ОЁҚЛАРИ ОЛДИДА

1. ГУНОҲЛАРНИ КЕЧИРИЛИШИ /Луқо 7:38/
Фарзий Раббий Исони ўз уйига таклиф қилганига қарамасдан, у барибир “Унинг оёқлари олдида”  яъни пойгакда ўтирмади. Фарзий Исо билан бирга тўрида ўтиришни истади-ю, аммо “пойгакда” бўлмади. Аёл Раббий Исони уйига таклиф қилмади (балким уни уйи ҳам йўқдир) бироқ,  у ўзининг энг катта муаммоси – гуноҳи ҳақида биларди. Аёл унга нажот кераклигини биларди. У ўз гуноҳларини Раббий Иоснинг оёқлари олдида олиб келди. РАББИЙ ИСО – ГУНОҲЛАРНИ КЕЧИРУВЧИ ХУДО!

2. ТЎҒРИ ТАЪЛИМОТ /Луқо 10:39/
Марям ҳақиқатни билиши кераклигини биларди. Марта Рабий Исони Байтсайдадаги уйига меҳмонга таклиф қилди, аммо айнан Марямгина Раббий оёқлари олдида бўлди.  Бирор нарсани билиш учун диққат қилиш керак. Марям Раббий Исони таклиф қилмагани рост, аммо у энг яхши жойни – Раббий оёқлари олдини эгаллади! Бу «яхши улуш» эди.(Лқ. 10:42).
РАББИЙ ИСО – БИЗНИ БИЛАДИГАН ВА СЕВАДИГАН ХУДО!

3. ЮПАНЧ  /Юҳанно 11:32/
Марям акасидан жудо бўлди. Бироқ, у қабрга шошилмади, яҳудийлар уни айнан ўша ёққа кетяпти деб ўйлашди. Ўзларини ташвишлари шундоқ ҳам бошидан ошган одамлардан юпанч кутиб бўлмаслигини Мариям тушунарди. У тўғри жойни танлади – Раббий Исо оёқлари олдини. Фақат Угина ҳақиқатан юпатиши мумкин. Маряминг қайғу ва аламини Раббий Исо шодликка айлантирди.
РАББИЙ ИСО – БИЗ ҚИЙИНЧИЛИКЛАРГА ДУЧОР БЎЛГАНИМИЗДА, БИЗ ҲАҚИМИЗДА ҚАЙҒУРАДИГАН ХУДО!

4.  ФАРЗАНД ҲАЁТИ /Луқо 8:41/
Фарзандининг оғир касаллигини Иаирни Исони излашга мажбур қилди. У Раббийни топиб оёқларини остига йиқилди. Отаси фарзандига бошқа ҳеч ким ҳаёт ато этолмаслигини тушунарди. Раббийси болалар руҳий ўликка айланишлари ва гуноҳлар ичида нобуд бўлишлари ҳақидаги ҳақиқатни Иаир мисоли тасдиқлайди. Ҳамма ҳаммасидан кўра, ота-она меҳри, сув-ҳаво, бошпана, кийим-кечак, озиқ-овқатлардан кўра бу дунёда болаларга Раббий Исо керак. Иаир ўз қайғусини – ўлимли, оғир касал фарзандини Кимга олиб келишни биларди.
РАББИЙ ИСО – БАРЧА БОЛАЛАРГА ҲАЁТ БЕРИШНИ ИСТАЙДИГАН ХУДО!

5. МИННАТДОРЧИЛИК /Луқо 17:16/
Ўнта махов Раббий Исони учратишди. Уларнинг ҳар бири ўз ҳаётида Худо севгисини ҳис қилишганди. Барча маховлар касалликларидан покланишди ва ўлим чангалидан озод бўлишди. Энди улар кундалик ҳаётга қайтишлари мумкин эди. Аммо улардан фақат биргинаси Самариялилик Кимга бу учун миннатдор бўлиш кераклигини тушуниб етди. Самариялилик қайтиб келиб, соғайганлардан бири қайтиб келганига эмас, қолган тўққизтаси келмаганлигига ҳайрон бўлган Раббий Исони оёқлари остига йиқилди. Самариялилик икки ҳисса: ҳам жисмоний, ҳам руҳий янгиланди. Миннатдорчилик унинг руҳийликгини белгиси эди.
РАББИЙ ИСО – МИННАТДОРЧИЛИККА ЛОЙИҚ ХУДО0!

6. ҚЎРҚУВ УСТИДАН ҒАЛАБА  /Ваҳий китоби 1:17/
Раббий Исони бор шон-шуҳратида кўриб, Ҳаворий Юҳанно қўрқиб кетди. У Раббий Исони яхши биларди, қачонлардан У билан бирга Фаластин йўллари бўйлаб юрган эди, Унинг таълимотини эшитган эди, Уни “ушлаб” кўрган эди. Аммо, Худо Ўғлини шон-шуҳратда кўриб, ёши ўти қолганига қарамай, Унинг оёқлари остига йиқилди! Юҳанно Раббий Исо – Аввалию, Оҳири эканлигини яхши тушунарди. Раббий Исони сўзлашига имкон бериб, Ҳаворий жим турарди. Юҳаннонинг ҳаёти – Раббий Исо учун яшаётган инсоннинг ажойиб намунаси. Удунёдаги энг яхши жой -  бу Раббий оёқлари олдида эканлигини тушуниб етди!

РАББИЙ ИСО – БИЗДАН ШАРАФЛАШИМИЗ  ВА ҲАЁТИМИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ЛОЙИҚ ХУДО!
 
Др. Чеслав Бассара ( This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it ; www.proword.eu)

James N. Spurgeon wrote:

'A job is at your choice; a ministry is at Christ's call. In a job you expect to receive; in a ministry you expect to give. In a job you give something to get something; in a ministry you return something that has already been given to you. A job depends on your abilities; a ministry depends on your availability to God. A job done well brings you praise; a ministry done well brings honour to Christ.'

This ministry is to bring honour to our Lord and Saviour Jesus Christ!

You can copy and use material of this site provided that you mention our ministry to the Father and you do not alter the content. You are also invited to tell your listeners or readers where you have got this material: www.proword.eu, which is Proclaiming the Word! (CEF International Bible Teaching Ministry).