Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?



Results

Раббий Исо. У қандай ва У нима қилади?

(Ваҳий, 3, 7-9 бўйича)
         
Филаделфия шаҳри.
Филаделфия жамоати  Ваҳий китобидаги етти жамоатлардан кўра кўпроқ меҳнат қилган жамаотдир. Жамоат ўз вазифасига содиқ эди. Улар Раббимизга яқин яшашган ва Унда уларга қарши айблов, ҳатто унинг гуноҳи ҳақида бир оғиз сўз ҳам йўқ эди. Аммо келажак уларга қийинроқ гавдаланди. Раббий Исо улар учун очиб турган эшикдан ўта олишармикан?

Раббий Исо - Ёзувчи.
Ваҳий 3, 7-13да Раббий Исо мактуб олаётганларга Ўзини тушунарли тилда таништирган.

1. У муқаддас (Ваҳий 3, 7).
Раббий Исо аҳлоқан мукаммал, ҳеч қандай айбсиздир. Унинг ҳулқ-атвори ҳам мукаммал. Муқаддаслик – Худонинг муҳим сифати. ‘Муқаддас’ – бу Худонинг энг таниқли унвонларидан биридир. Ишаё 43, 15да Худо эълон этади, ‘Мен Эгангизман, Муқаддасингиз, Исроил Яратувчиси, Шоҳингиз’. Биз Исо муқаддас Худо эканлигини тушуниб етишимиз керак. У муқаддас – шунинг учун У гуноҳни ёмон кўради. Имонсизлар ўзларини гуноҳ билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб беришига Унга рухсат беришлари керак. У муқаддас – шунинг учун имонлилар ҳам муқаддас бўлишлари керак.

2. У Ҳақ (Ваҳий 3, 7).
Раббий Исо ҳаммаси устидан бир Ўзи турибди. У – бутунлай ишонса бўладиган ва умид қиладиган Зотдир.
У Ўзини "Ҳақ" деб атайди; асл нусҳада  (анатенос), бу сўз чиндан ҳақиқий, аниқ ва соҳта қилиб бўлмас деганини англатади. Раббий Исода биз воқеликни топамиз. У ҳақида фикр юритганимизда Мутақо Ҳақиқат билан тўқнашамиз. Исо ҳақиқий. Ҳақиқий бўлиш бу Унинг айтган ҳар бир сўзи ҳақиқий Худо Каломи эканлигини ва Унинг ҳамма ваъдалари бажарилишини англатади. Шунинг учун қутқарилиш масаласида Унга суянишимиз ва Унга ишонишимиз мумкин.  Имонли сифатида Раббий Исо бизга ҳақиқатни гапираётганини тушунишимиз керак. Агар У бизга имконият берса – биз уни ишлатишимиз ва У нима қилишимизни истаса, ўшани қилишимиз керак.

3. У Довуднинг калитларига эга (Ваҳий 3, 7).
Калит ҳокимятни англатади. Раббий Исо ‘Довуд калитининг’ эгаси. Довуд калити эсалатилган бошқа жой, бу Ишаё пайғамбарини китоби (Ишаё. 22, 20-23). Шоҳ Ҳизқиё даврида Элёқимга Довуд хонадонинг калити топширилди. Бу калит Довуд хонадонини ва ундаги Яҳудия шоҳларининг бойликларини очарди. Элиёқим Довуд уйига ким кириш, ким кирмаслиги назорат қилган. У шоҳдан кейин иккинчи шахс бўлиб, шоҳни олдига ким кириш, ким кирмаслиги ҳам назорат қилаган. У эшикларни очиб-ёпувчи бўлган.

4. Уларни севган (Ваҳий 3, 9).
Раббий Исо филаделфияликларнинг қийин аҳволини тушунарди. Раббий Исо уларга энг юқори бахтни тиларди. (Юҳанно 16, 27). Филаделфияда яшаётганлар (биродарлик севгиси) Худо севсининг хусусияти эди. Масиҳнинг қурбонлигини асосий сабаби, ҳалок бўлаётган гуноҳкорларга нисбатан севгидир, имонсизлар буни билиши керак. У катта қутқариш истагига эга, чунки У уларни севади. (Юҳанно 3, 16; Рим. 5, 8).

Др. Чеслав Бассара ( This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it ; www.proword.eu)


James N. Spurgeon wrote:

'A job is at your choice; a ministry is at Christ's call. In a job you expect to receive; in a ministry you expect to give. In a job you give something to get something; in a ministry you return something that has already been given to you. A job depends on your abilities; a ministry depends on your availability to God. A job done well brings you praise; a ministry done well brings honour to Christ.'

This ministry is to bring honour to our Lord and Saviour Jesus Christ!

You can copy and use material of this site provided that you mention our ministry to the Father and you do not alter the content. You are also invited to tell your listeners or readers where you have got this material: www.proword.eu, which is Proclaiming the Word! (CEF International Bible Teaching Ministry).