Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?



Results

Тўғридан тўғри дўзаҳдан ибодат

Луқо 16, 19-31
Яҳудо 22-23
1 Коринфликларга 16, 15

Миссиялар ўзи нима?

Миссиялар – бу бошқалар Хушхабар эшитишлари учун ўзини бутунлай бағишлаш билан хизмат қилиш!

Атрофимдаги одамларни дўзаҳга боришларига қарор қилишни қийинлаштиришга бор кучимни ишалтишга ва Худога бўйсунишга менда ҳохиш борми?

Менинг миссиям қанақа?
Юбрилганманми? Худо менга ишонган жавобгарликни бутунлай қабул қилганманми?
Нима учун масиҳийлар миссияларда фаол бўлишлари керак?

1. Иккита катта савол.

Муқаддас Китобдан бир одамнинг саволи: ‘Мен укамнинг соқчисиманми?’ (Ибтидо 4, 9).
Айнан Қобил шу саволни бериб, ўзини оқламоқчи бўлди.
Иккинчи савол: ‘Менга яқин ким?’  (Луқо 10, 29).
Таврот тафсирчиси унинг яқини ким эканлигини билмас эди.
Ҳар бир масиҳий ўзига шу икки саволни бериши керак. Ундан ҳам кўра уларга жавоб бериши керак!

 

2. Дўзаҳга саёҳат - Луқо 16, 19-31.

Дўзаҳ миссионерлар ҳақида йиғлаётган одамларга тўла. Дўзаҳ Худони рад этган ва абадият билан Худосиз тўқнашган одамлар йиғинидир. Улар руҳий ҳаётни аниқ эканлигини билишади,аммо ҳар доим Худосиздир.
Кўпгина масиҳийлар Муқаддас Китобни ўқишади ва ибодат қилишади: ‘Мана мен, мени юбор!’ аммо миссиялар учун ҳеч нарса қилмасдан ўзининг юзаки ҳаёти билан кўнгиллари тўқ. Улар дўзаҳга кетаётган одамларга ташвиш тортишмайди. Азиз Ҳаворийлар фаолиятидаги македонияликнинг чақириғини биз 21 аср масиҳийларини қабул қилишга тайёрмизми?

3.  Статистика.

Статистикага кўра, имонлиларнинг 3% игина миссиялар билан шуғилланар экан.
Масиҳийлар ит ва мушукларнинг овқатига миссияладан кўра кўпроқ пул сарфлашар экан.
Кўпчилик одамларни дўзаҳ томон кетаётгани ғалатими?
Инжилчи масиҳий жамоатининг оддий аъзоси Раббимиз Исо ҳақида оддий гувоҳлик бериш имконида эмас.
Муқаддас Китоб – дунёдаги энг ўқимишли китоб, аммо масиҳий ҳафтасига уч бобдан ортиғини ўқий олмайди.

4. Кўра олиш.

Баъзи бир масиҳий жаннатга тушишларидан шу қадар бахтлики, дўзаҳга кетаётганлар ҳақида мутлақо унутишган. Масиҳийлар дўзаҳни кўра олишлари керак. Бу кўра олиш бизга ҳалоқ бўлаётганларни нажоти учун бирликда ибодат қилишга, рўза тутишга ва ҳаётимизни бағишлашга ёрдам беради. Ҳалок бўлаётган одамларни кўра олиш масиҳий оилалардан бошланиши керак ва бизнинг чўнтагимиз ҳамда банкдаги ҳисобимизни ўз ичига олиши керак.
Агар мен ўзим боролмасам, кимнидир юборишим керак.
Аслида энг катта муҳтожлик - ибодат. Биз замонавий жамоатларда йўқотилган “ибодат фикри”га эга бўлишимиз керак.
Миссия ҳаётингиздаги энг муҳим вазифага айланганми? Бошқа томондан биз унча ўсмаган жамоатларимиз деворлари орқасига яширинишни афзал кўрамиз.

5. Дунёнинг ҳолати.

Агарда бугун ҳамма яшаётган инсонлар сони 100 та бўлса, унда улардан 66таси ҳеч қачон Раббимиз Масиҳ ҳақида эшитмаган бўларди.
70 таси оқтанли бўлмаган бўларди.      
57 таси осиё бўларди.   
21 таси европалик бўларди.
70 таси ўқишни билмасди.            
50 таси оч-наҳорлигича ухлашга ётишарди.    
1 тасигина университетда ўқиганлиги билан мақтана оларди.
40 таси Хушхабар учун мойил бўлган болалар бўларди.   
6таси дунё бойлигининг 50% га эга бўларди.  
3 таси дўзаҳга жуда яқин бўларди, балким бугун ҳам шундайдир.
Агар биз Муқаддас Руҳга қулоқ солмасак ушбу статистика ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас! У биз орқали ишлашни хоҳлайди!

6. Масиҳийлар учун Худонинг режаси.

Миссия ҳақида кўпроқ қайғуриш ва ибодат қилиш.
Биз ўз-ўзимизга савол беришимиз керак:
Агар жамоатимиз аъзолари худди мендек фаол бўлишса, жамоатимиз қанақа бўларди?              
Агар жамоатимиз аъзолари худди менчалик қурбонлик қилишса, жамоатимиз қанақа бўларди?  
Агар жамоатимиз аъзолари худди менчалик ибодат қилишса, жамоатимиз қанақа бўларди?                                                                                                                                                

Бундан кўпроғини қила оламанми?
Бундан кўпроқ қубронлиқ қила оламанми?
Бундан кўпроқ ибодат қила оламанми?
Жаннатда учрашадиган одамлар ҳақида, кимга Раббимиз ҳақида гувоҳлик берган бўлсанг, ягона Қутқарувчини кимга кўрсатган бўлсанг, ўшалар ҳақида ўйла.  
Агар сен бўлмасанг, унда ким?
Агар шу ерда бўлмаса, унда қаерда?
Агар ҳозир бўлмаса, унда қачон?

Др. Чеслав Бассара ( This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it ; www.proword.eu)

James N. Spurgeon wrote:

'A job is at your choice; a ministry is at Christ's call. In a job you expect to receive; in a ministry you expect to give. In a job you give something to get something; in a ministry you return something that has already been given to you. A job depends on your abilities; a ministry depends on your availability to God. A job done well brings you praise; a ministry done well brings honour to Christ.'

This ministry is to bring honour to our Lord and Saviour Jesus Christ!

You can copy and use material of this site provided that you mention our ministry to the Father and you do not alter the content. You are also invited to tell your listeners or readers where you have got this material: www.proword.eu, which is Proclaiming the Word! (CEF International Bible Teaching Ministry).