ProWord
Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?
Улар ҳаммасини қолдириб, Унга эргашишди
Луқо 5, 1-11
1-Режа
Худо сени ўқтитишга тайёр!
Бир куни Исо Генисарет кўли ёқасида турганда, халойиқ Худонинг каломини тинглаш учун Унинг ҳузурида тирбанд эди. (Луқо 5, 1).
1-Дарс
Агар тинглашга тайёр бўлсам, Худо ўқитишга тайёр!
2-Режа
Худо Ўз кучини кўрсатишга тайёр!
Исо кўл қирғоғида турган икки қайиқни кўрди. Балиқчилар шу орада қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар. Қайиқлардан бири Симуннинг қайиғи эди. Исо унга тушиб, қирғоқдан бир оз нарироқ сузиб боришни Симундан илтимос қилди. Сўнг ўтириб, қайиқ ичидан халққа таълим беришга тушди. Насиҳатларини тугатиб, Исо Симунга: – Чуқурроқ сувларга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар, – деди. Симун жавоб бериб: – Устоз, бизлар тун бўйи уриниб, ҳеч нарса тутолмадик. Лекин Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман, – деди. Улар Исонинг айтганини қилгач, жуда кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртилиб кетди. Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига ёрдам беришлари учун ишора қилдилар. Ўртоқлари келиб, иккала қайиқни чўкар даражада тўлдириб олдилар. (Луқо 5, 2-7).
2-дарс
Агар мен итоат қилишга тайёр бўлсам, Худо Ўз кучини кўрсатишга тайёр!
3-Режа
Худо сени ишлатишга тайёр!
Симун Бутрус буни кўрди-да, Исонинг тизига чўккалаб: – Ё Раббий! Менинг олдимдан кетгин, чунки мен гуноҳкор инсонман, – деди. Улар тутган бундай мўл балиқ овидан ўзини ва у билан бирга бўлганларнинг ҳаммасини ваҳима босган эди. Симуннинг шериклари Забадий ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно ҳам ваҳимага тушишган эди. Исо Симунга қараб: – Қўрқма, бундан буён инсонларни овлайсан, – деди. Улар иккита қайиқни қирғоққа тортдилар ва ҳаммасини қолдириб, Исонинг ортидан эргашдилар. (Луқо 5, 8-11).
3-Дарс
Агар мен камтар бўлсам, Худо мени ишлатишга тайёр!
Худодан дарслар:
Агар тинглашга тайёр бўлсам, Худо ўқитишга тайёр!
Агар мен итоат қилишга тайёр бўлсам, Худо Ўз кучини кўрсатишга тайёр!
Агар мен камтар бўлсам, Худо мени ишлатишга тайёр!
Др. Чеслав Бассара (
This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it
; www.proword.eu)