Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?



Results

Хизмат учун, нажот топганмиз!

Агар ким Менга хизмат қилса, Менинг изимдан юрсин. Мен қаерда бўлсам, хизматчим ҳам у ерда бўлади. Ким Менга хизмат қилса, Отам уни ҳурмат қилади. (Юҳанно 12, 26).

Хизматкорлар Хўжайини ортидан боради: Агар ким Менга хизмат қилса, Менинг изимдан юрсин.

Раббий Исо тўғридан-тўғри хизматкор Хўжайини ортидан боради деб айтяпти! Хизматкор ҳеч қачон хўжайини нима қилиши ҳақида гапиришига ҳаққи йўқ эди. Масиҳ ортидан бориш бу Муқаддас Руҳ билан бошқарилиш, Унинг донолиги билан танлаш ва У учун яшаш, У биздан нимани истаса ўшани қилиш демакдир!
 Хизматкор Янги Аҳдда одатда юнонча доулос (қул) сўзи билан ифодаланади. Баъзида у диаконос (дьякон или хизматчи) сўзи билан ҳам ифодаланади. Бу тўғри, чунки доулос ва диаконос сўзлари синонимдир. Иккала сўз ҳам ўз иҳтиёрига эга бўлмаган, балки ўз хўжайини сотиб олинган ва шахсий мулкка айланган одамни англатади. Биз Хўжайиннинг эҳтиёжларига хизмат қилиш учун сотиб олинганмиз.
Раббий Исо Ўз хизматчиларига қанақа иш берди? Масиҳ Ўзи айтганидек, Унга хизмат қилиш учун бирга ишлаётганларга қул бўлиш керак ва уларга ёрдам бериш учун бу қандай иш бўлишидан қатъий назар, қанчалик  паст бўлмасин, қанчалик арзийдиган-арзимайдиган бўлмасин бажариш керак.

Хизматкорлар қаерда Исо бўлса, ўша ерда бўлишади … Мен қаерда бўлсам, хизматкорларим ҳам ўша ерда.

Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман. (Юҳанно 5, 17).

Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди. (Эф. 2, 10).
Худо бизнинг оламда меҳнат қилмоқда! Биз У қилаётганини қила оламиз ва қиламиз ҳам. Хизмат бу фақат чўпонлар ёки Илоҳиёт семинарияларда ўқиганлар учун эмас. Агар биз фақат шу гуруҳларгагина умид қилсак ёки улардангина кутсак, биз жуда ҳам чекланган натижаларга эга бўламиз.

Хизматкорлар Худо томонидан иззат-икромда бўлади … Ким Менга хизмат қилса, Отам уни ҳурмат қилади.

Кимки хурсадчилик, завқ ва  иштиёқ билан Раббимизга хизмат қилса, Худо томонидан ҳурматда бўлади! Ҳеч қандай ердаги ҳурмат бу билан тенглаша олмайди! Худога хизмат қилганлар, Худо томонидан ҳурмат қиланади!
Буюк скрипкачи Паганини ўзининг ажойиб скрипкасини Генуе шаҳрига бир шарт билан, яъни унга ҳеч ким чалмаслиги керак деб, мерос қилиб берди. Бундай асбоб ёғочи уни доимо ишлатса оз-моз ейилади, аммо бир четда ётса чирий бошлайди. Бугунга келиб Паганинининг скрипкасини, фақатгина уни нодирлигини ҳисобга олмаганда, қўнғизлар еб ташлаган ва кераксиз матоҳдир. Масиҳийнинг хизматдан воз кечиши, унинг фойдили бўлиш қобилятини йўққа чиқаради.

Хизматкорлар, Раббимизга эргашинг! Хизматкор Раббий Исо меҳнат қилаётган жойда бўлиши керак! Хизматкорлар Раббимиз томонидан иззат-икромда бўлади!

Др. Чеслав Бассара ( This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it ; www.proword.eu)

James N. Spurgeon wrote:

'A job is at your choice; a ministry is at Christ's call. In a job you expect to receive; in a ministry you expect to give. In a job you give something to get something; in a ministry you return something that has already been given to you. A job depends on your abilities; a ministry depends on your availability to God. A job done well brings you praise; a ministry done well brings honour to Christ.'

This ministry is to bring honour to our Lord and Saviour Jesus Christ!

You can copy and use material of this site provided that you mention our ministry to the Father and you do not alter the content. You are also invited to tell your listeners or readers where you have got this material: www.proword.eu, which is Proclaiming the Word! (CEF International Bible Teaching Ministry).