ProWord
Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?
Худо иродасини бажаришдаги қувонч ва меҳрибон Худонинг илтифоти
Луқо 12, 32
Луқо Матто, Бутрус ёки Ёқубдек Раббимиз билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлмаган. У шифокор бўлган, Хушхабар эшитгач ва Худо Ўғли ҳақидаги оғзаки ҳикояни ёзиш билан Худога хизмат қилишга қарор қилди. У масужий бўлган ва Инжил ҳикоясини яҳудий бўлмаганлар тушунадиган жанрда ёзди.
Нима учун Исо, ‘Қўрқма эй кичик пода!’ -деди?
Минглаб одамлар тинглаш учун, овқат ейиш учун, шифо топиш учун келишарди. Фақатгина улардан баъзиларгина Осмон Шоҳлигига тушишади. У уларни ‘кичик пода ’ деб атади.
Худо биз ва болаларимизга хурсанд бўладими?
Унинг Шоҳлигига тегишлилар Унга ишонишади.
Биз Худони ўз имонимиз билан хурсанд қиламиз. Ибронийларга 11, 6да айтилишича: ‘Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ.’. Рим. 8, 8да : ‘Ўз табиати амри билан яшайдиган одамлар Худога манзур бўла олмайдилар.’ дейилган. Худога манзур бўлмоқчи бўлганлар Масиҳга ва Унинг Муқаддаслигини жамолига умид қилишади. Худога манзур бўлмоқчи бўлганлар аввало Худо Шоҳлиги ва Унинг ҳақиқатини излашади. Худога манзур бўлмоқчи бўлганлар Унга ишонишади.
Унинг Шоҳлигига тегишлилар Уни улуғлашади.
Довуд 69 –санода, 30-31-отяларда айтади: ‘Қўшиғимда Худонинг номини шарафлайман, Шукроналар билан Уни улуғлайман. Ана шу ҳар қандай туёқли, шохли буқадан Ёки ҳўкиздан кўра Худовандга мақбул келади.’ Бошқача қилиб айтсак, Худони улуғлашни истаганлар Уни ҳурмат ҳам қилишади. Улар Ота уйига қушиқлар билан киришади. Улар Худога ҳамду-сано куйлашни исташади. Бизнинг қўшиқларда Худони улуғлашимиз ва Худони ҳаётимиздан кўра устунроқ кўришимиз, юзаки маросимлардан, жорий қилинган тартиб-интизомдан кўра муҳимроқдир.
Исо хочга боришидан аввал Худога қўшиқ куйлади. Муққадас Ёзувда айтилишича: ‘Кейин улар куйлаб, Зайтун тоғи томон кетдилар’. (Матто. 26, 30). Муқаддас Китобда Худога ҳамду-сано куйлаган одамлар ҳақида 25 мартадан ортиқ эслатилади. Худо Унга куйлашни истаганларнинг ҳамду-саносигагина қувонади.
Унинг Шоҳлигига тегишли бўлганлар Уни ваъз этишади.
Агар биз Худога маъқул бўлмоқчи бўлсак, биз Масиҳни тарғиб қилишимиз керак. Биз одамларни нима эшитишни исташса, ўшани айтиб, Инжил Хушхабарини тарғиб қилолмаймиз. (1 Кор. 1, 21; Гал.1, 10).
Биз Масиҳдек гапиришимиз керак, ‘…Мен ҳар доим Унга маъқул бўлган ишларни қиламан. ’. (Юҳанно 8, 29, Римликларга 15, 3). Биз Унга қадрлилигимизни ва бизга Осмон Шоҳлигини бизга мароқли эканлигини билиш – қандай ажойиб хислат.
Худо салтанати сўзда эмас, балки қувватдадир. (1 Кор. 4, 20).
1. Таъминотдаги Унинг кучи: Худо кундалик рисқ-рўзимизни беради (Матто. 6, 11), оби-ҳаётни (Юҳанно 4, 14), далда ва оромни беради (Матто. 11, 28).
2. Унинг ҳимоясини кучи: Худо биз ҳақимизда Ўз фаришталарга амр этади (Забур 91, 11-13).
3. Унинг ваъдасини кучи: Худо бизга Ўз Сўзни беради (Забур 106, 20).
Др. Чеслав Бассара (
This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it
; www.proword.eu)