ProWord
Сизга ушбу саҳифа руҳий барака бўлдими?
Ҳаворий Павлусдан таклиф
Бизги Худога маъқул ҳаёт кечиришмиз учун руҳлантиришга ҳаворий Павлус(5-боб, Эфесликларга мактуб асосида) бизни қуйидаги жойларга боршига таклиф қиляпти:
1. Маъбад (1–7-оятлар)
Маъбадда у биз учун келтирилган Исонинг қурбонлигини эслатади. Худо учун гуноҳ жирканчлидир; у - хушбўй ҳидлар ўрнига улардан сассиқ ҳиддир (Ишаё. 3, 23).
Агар биз севгида юрсак, бизнинг ҳаётимиз Раббимиз учун тирик қурбонлик (Рим. 12, 1–2; Фил. 2, 17), хушбўй ҳид бўлади. (Юҳанно 12, 1–8).
2. Дала (8–14-отялар)
Кейин Павлус ҳосилни кўрсатиш учун далага боради (8 -14-оятлар) ва бизга нурда юриш руҳий ҳосил келтиришини эслатади (Гал. 5, 22–23).
Агар биз нурда юрсак, зулмат билан алоқада бўлмаймиз (2 Кор. 6, 14–18).
Кейин Павлус бизни бозорга олиб боради (15–17-отялар) ва бизни яхши савдо қиладиган савдогарлар бўлишмиз учун насиҳат қилади.
Агар биз доноликда юрсак, биз ўз вақтимизни донолик билан ишлатамиз.
4. Тўйхона (18–21-отялар)
Кейин биз ҳаворий билан тўйхонага борамиз (18-19-отялар), у ерда Руҳ орқали юришга ўрганамиз (Гал. 5, 16-26).
Агар биз Руҳда юрсак, биз шод, миннатдор ва бир-биримизга камтар бўламиз.
5. Оиламиз (22–33-отялар)
Павлуснинг охирги ташриф буюрган жойи бу - оила (22–33-оятлар), у ерда турмушни Масиҳ ва жамоат ўртасидаги муносабат тимсоли қилиб ишлатади. Масиҳ бизни севди ва биз учун қурбон бўлди, аммо бугун ҳам У бизни севади ва биз ҳақимизда қайғуради. Бундай ҳаёт Сулаймонинг Гўзал Қўшиғида келтирилган ва Унга бўйсунган барча учун ҳақиқатга айланиши мумкин.
Агар биз Раббий Исога бўйсунсак, биз бошқлар учун руҳий барака бўламиз.
Др. Чеслав Бассара (
This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it
; www.proword.eu)